Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш имкониятлари
DOI:
https://doi.org/10.55439/GED/vol1_issmaxsus%20son/a722Abstract
Ўзбекистон Республикасида туризм иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига айлан-
моқда, қолаверса, Янги Ўзбекистонни барпо этишда туризм соҳасини ривожлантириш мақ-
садида давлат томонидан бир қатор устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, Давлатимиз
раҳбари жорий йилнинг 16 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташки-
лотининг 25-сессиясида жорий йилда мамлакатимизга жами 7 миллион сайёҳ ташриф бую-
риши, ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 15 миллионга, ички туризм оқимини эса 25 милли-
онга етказиш режа қилинганлигини, туризмни 2030 йилгача комплекс ривожлантириш бўйича
ишлаб чиқилаётган стратегияда замонавий туризм ва транспорт инфратузилмасини яратишга
устувор аҳамият қаратилишини, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган янги автомо-
биль ва темир йўллар қурилиши, авиатранспорт парки 2 баробар кенгайтирилиши, авиақат-
новлар сони тўрт баробар оширилиши, катта шаҳар ва сайёҳлар кўп борадиган манзилларда
30 та йирик туризм кластерлари ташкил этилишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.