Инклюзив иқтисодий ўсиш: назария, муаммо ва уларнинг ечимлари

Инклюзив иқтисодий ўсиш: назария, муаммо ва уларнинг ечимлари

Authors

  • Сулаймон Тангрибердиев

Abstract

Ўтган даврлар мобайнида жаҳондаги иқтисодий ҳолатда қатор ўзгаришлар рўй берди, жаҳон иқтисо-
диёти секин бўлса-да, ўсишга эришди.
Бироқ қашшоқлик ва тенгсизликни қисқартириш бўйича кенг кўламли вазифалар ижроси амалга
ошмади ёки кечикмоқда, яъни бугунги кундаги эришилган иқтисодий ўсиш аҳолининг реал турмуш дара-
жасини акс эттирмайди ҳамда ривожланаётган давлатлардаги аҳоли ўртасидаги тенгсизликни қисқар-
тириш бўйича самарали чораларни рағбатлантирмайди.
Шу билан бирга, халқаро майдондаги кузатилаётган иқтисодий ноаниқликлар, глобал занжирдаги
узилишлар, Сovid-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгариши ҳамда халқаро майдондаги
кучайиб бораётган иқтисодий хатарлар инклюзив ўсишни таъминлаш заруриятини янада оширмоқда.
Инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш эса аҳоли даромаларини ва бандлигини оширишдаги
муаммоларни самарали ҳал этишга имкон беради.

Author Biography

Сулаймон Тангрибердиев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
мустақил тадқиқотчиси

Downloads

Published

2024-03-02

Issue

Section

Articles
Loading...