Инновацион тараққиёт йўлига ўтиш даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи таъсирини оширирилиши

Инновацион тараққиёт йўлига ўтиш даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи таъсирини оширирилиши

Authors

  • Алимжон Қулматов

Abstract

Мамлакат иқтисодий тизимининг трансформациялашуви, мулкий ислоҳотлар даврида назарий
тадқиқотларни ўрганиш, бозор иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларда иш ҳақи механизмини
умумлаштириш ва иш ҳақи концепцияларига глобаллашув жараёнларининг таъсири давом этмоқда1.
Инновацион тараққиёт йўлига ўтиш даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи таъси-
рини оширмасдан туриб, олдимизга қўяётган мақсадларга эришиб бўлмайди. Ўзбекистонни 2030 йилга
қадар барқарор ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларда аҳоли ўртача даромадла-
рини 4000 АҚШ долларига етказиш мақсади кўзланган. Ушбу мақсадларга эришишда иш ҳақи ва муко-
фотлаш тизимини турли компенсацияларни жорий этиш орқали такомиллаштириш муҳим аҳамият касб
этади. Республика компанияларида ушбу компенсациялар муайян даражада қўлланилмоқда, лекин
унга меҳнат бозорида ишчи кучининг арзонлиги ўз таъсирини кўрсатган. Шу нуқтаи назардан қараганда,
бугунги кунда 2030 йилга ЯИМ яратишни 1,6 бараварга, саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 1,4 бараварга
ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига компенсацион моделни қўллаш самарали ҳисобланади.

Author Biography

Алимжон Қулматов

И.ф.н., доцент, ALFRAGANUS университети

Downloads

Published

2024-03-02

Issue

Section

Articles
Loading...