Ногиронлиги бор шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари
Abstract
Ижтимоий ҳимоя тизимининг энг асосий устувор жиҳатларидан бири – бу ижтимоий ҳимояга муҳтож
аҳоли қатламининг ижтимоий хавфсизлигини ҳар томонлама таъминлашдир. Ижтимоий хавфсизлик
деганда давлат томонидан ҳимояланишга муҳтож бўлган аҳоли қатламларининг жамиятда ўз ҳуқуқ
ва манфаатларига эга бўлиши, ҳар қандай вазиятда давлат томонидан уларга ғамхўрлик қилиниши
кабилар тушунилади. Бошқача қилиб айтганда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли давлатнинг мустаҳкам
ва барқарор ҳимояси остида бўлиши улар учун ижтимоий хавфсизликнинг тақдим этилишини англатади.
Ижтимоий ҳимоя тизимининг энг нозик қатламларидан бири бўлган ногиронлиги бор шахслар давлат
томонидан айнан ана шундай ижтимоий хавфсизлик билан кафолатланиши муҳим аҳамият касб этади.
Downloads
Published
2024-03-02
Issue
Section
Articles